10:34 / 23.11.2016
5 361

ЕЧЛ. F гуруҳи. Янги тарих яратган ўйин

ЕЧЛ. F гуруҳи. Янги тарих яратган ўйин

Европа чемпионлар лигаси тарихида бир йўла иккита янги рекорд қайд қилинди. «Боруссия» ва «Легия» жамоалари бу тарихнинг яратилишида бош ролларни ўйнаб беришди.

Дортмундда кечган учрашувда аввалига ЕЧЛ тарихидаги энг сермаҳсул (7та гол) бўлим қайд қилинди. Аммо бу билан жамоалар тўхтаб қолишгани йўқ. Иккинчи бўлимда мухлислар яна бешта голга гувоҳ бўлишди ва бу ЕЧЛ тарихида битта ўйинда энг кўп гол киритилган учрашувга айланди. Якунда 8:4 ҳисобида ғалаба қозонган Томас Тухель шогирдлари 13 очко билан гуруҳда карвонбошиликни давом эттирмоқда.

«Реал» эса худди биринчи ўйинда бўлгани каби «Спортинг»ни сўнгги дақиқаларда бош билан киритилган гол эвазига мағлуб этишга муваффақ бўлди. Мадридда кечган ўйинда мезбонлар Мората томонидан сўнгги сонияларда киритилган гол эвазига ғалабани илиб кетган бўлса, бу сафар Бензема бу ролни бажариб берди ва жамоасига 1-ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолишда кўмаклашди. «Реал» ҳисобида 11 очко бор. «Боруссия» ва «Реал» кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлишган. Сўнгги турда Мадридда кечадиган жамоаларнинг ўзаро ўйинида гуруҳ ғолиби номи аниқ бўлади. «Спортинг» ва «Легия» жамоалари эса Европа лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЕЧЛ. 5-тур
F гуруҳи


Спортинг (Португалия) – Реал Мадрид (Испания) 1:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 29 Варан, 1:1 – 80, пенальти Адриен Силва, 1:2 – 87 Бензема.
Спортинг: Руй Патрисиу, Жоау Перейра, Коатес, Рубен Семеду, Зегелар, Вильям Карвалью, Желсон Мартинш, Бруно Сезар (Кэмпбелл, 62), Адриен Силва, Руис (Скелотто, 67), Дост (Андре, 77).
Реал Мадрид: Навас, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело (Коэнтрау, 71), Модрич, Ковачич, Васкес, Иско (Бензема, 67), Бэйл (Асенсио, 58), Роналду.
Четлатиш: Жоау Перейра (64).

Боруссия Д (Германия) – Легия (Польша) 8:4 (5:2)
Голлар: 0:1 – 10 Прийович, 1:1 – 17 Кагава, 2:1 – 18 Кагава, 3:1 – 20 Шахин, 3:2 – 24 Прийович, 4:2 – 29 Дембеле, 5:2 – 32 Ройс, 6:2 – 52 Ройс, 6:3 – 57 Кухарчик, 7:3 – 81 Пасслак, 7:4 – 83 Николич, 8:4 – 90 Ройс.
Боруссия Д: Вайденфеллер, Роде, Гинтер, Бартра (Дурм, 62), Пасслак, Кастро, Шахин (Обамеянг, 70), Дембеле (Шюррле, 72), Кагава, Пулишич, Ройс.
Легия: Чежняк, Берешиньски, Червиньски, Паздан, Жезничак, Гильерме (Йодловец, 55), Копчиньски, Кухарчик, Оджиджа-Офоэ (Николич, 75), Радович, Прийович (Ветеска, 69).

Манба: tribuna.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. F гуруҳи. Янги тарих яратган ўйин