date
views 85

Тоттенҳэм Бую-Глимтни мағлуб этиб финалга йўл олди

Тоттенҳэм Бую-Глимтни мағлуб этиб финалга йўл олди
Европа Лигаси ярим финал жавоб учрашувида "Тоттенҳэм" меҳмонда "Бую-Глимт"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Норвегиянинг "Аспмюра" стадионида бўлиб ўтди. Ушбу натижа билан "Тоттенҳэм" икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида финалга йўл олди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаол ўйин намоён этди. Доминик Соланкэ 63-дақиқада ҳисобни очди, ортидан 69-дақиқада Педро Порро иккинчи голни киритди. Бую-Глимт тўпни кўп назорат қилган (69%) ва 603 та пас амалга оширган бўлса-да, самарали ҳужум уюштиришда қийналди. Тоттенҳэм эса кам фурсатларда икки бор гол киритишга эришди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тоттенҳэм Бую-Глимтни мағлуб этиб финалга йўл олди