date
views 52

Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”дан кетмоқда – юлдуз футболчининг тақдири қандай бўлади?

Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”дан кетмоқда – юлдуз футболчининг тақдири қандай бўлади?
Англиянинг етакчи клубларидан бири ҳисобланган “Манчестер Сити”нинг сўнгги ўн йилликдаги барча ютуқларида муҳим роль ўйнаган бельгиялик плеймейкер Кевин де Брюйне бу мавсум якунлангач, клубни тарк этишга қарор қилди.

Келаси ой 34 ёшни қарши оладиган Кевинга Европанинг бир неча нуфузли клубларидан жиддий қизиқишлар билдирилмоқда. Жумладан, Англия Премьер-лигасининг “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Вест Хэм” ва “Астон Вилла” каби машҳур жамоалари тажрибали футболчини ўз сафларига қўшиб олиш учун таклифлар тайёрламоқда.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг асосий шогирдларидан бири ҳисобланган Кевин де Брюйненинг рақиб жамоаларга ўтиши ҳақидаги хабарларга қисқа жавоб берди.

“Бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам, Кевинга ва унинг оиласига фақат энг яхши тилакларимни билдираман. У жамоамиз учун жуда муҳим бўлган футболчи ва инсон сифатида ҳам ҳамиша ҳурматга лойиқ”, – деди испаниялик мутахассис.

Кевин де Брюйне “Манчестер Сити” сафига 2015 йилда, яъни Хосеп Гвардиоладан бир йил олдин келган эди. Ўтган вақт мобайнида бельгиялик юлдуз “шаҳарликлар” таркибида жами 418 та расмий ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 108 та гол ҳамда 177 та голли узатмани ёздириб қўйди. Бу кўрсаткичлар билан у клуб тарихидаги энг самарали футболчилардан бирига айланди.

Энди футбол мухлислари учун қизиқарли савол туғилмоқда – Кевин де Брюйне ўз фаолиятини қайси клубда давом эттиради? Бу саволнинг жавоби яқин орада маълум бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”дан кетмоқда – юлдуз футболчининг тақдири қандай бўлади?