date
views 51

Сеск Фабрегас “Комо” билан қолишга қарор қилди: клуб мураббийга ишонч билдирмоқда

Сеск Фабрегас “Комо” билан қолишга қарор қилди: клуб мураббийга ишонч билдирмоқда
Италиянинг «Комо» клуби бош мураббийи Сеск Фабрегас жамоа билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, 38 ёшли испаниялик мутахассисга Европанинг бир қатор кучли жамоалари, хусусан, Германиянинг «Байер» ва «Лейпциг», шунингдек, Италиянинг «Рома» клублари қизиқиш билдирган эди. Аммо Фабрегас бу таклифларни рад этиб, ўз фаолиятини айнан «Комо»да давом эттиришни афзал кўрган.

Мураббийнинг жамоа билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти Фабрегаснинг маошини оширишга қарор қилди ва янги мавсум олдидан жамоани кучайтириш учун мураббийга кенг имкониятлар яратиб беришини маълум қилди.

Сеск Фабрегаснинг қўл остидаги «Комо» жамоаси бу мавсум А Серияда яхши натижаларни қайд этмоқда. Улар Италия чемпионатида илк мавсумини ўтказаётганига қарамай, 36 ўйиндан кейин турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Бу кўрсаткич мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги эътиборга лойиқ муваффақиятлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Фабрегаснинг ўзи ҳам «Комо» клубида ишлашдан мамнунлигини ва келгуси мавсумларда жамоа янада юқори натижаларга эришиши учун бор имкониятларини ишга солишини таъкидлаган.

Мутахассис фаолияти давомида футболчи сифатида «Барселона», «Арсенал», «Челси» каби Европанинг етакчи клубларида ўйнаб, футбол мухлисларининг севимли футболчиларидан бирига айланган эди. Энди у мураббий сифатида ҳам Европа футболида ўз ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилмоқда.

«Комо» раҳбарияти ҳам ўз навбатида Сеск Фабрегас билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликдан умидвор эканлигини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сеск Фабрегас “Комо” билан қолишга қарор қилди: клуб мураббийга ишонч билдирмоқда