date
views 85

«Олтин тўп» қачон топширилиши маълум бўлди

«Олтин тўп» қачон топширилиши маълум бўлди
2024/2025 йилги мавсум якунлари бўйича дунёнинг энг яхши футболчисига “Олтин тўп” бериш маросими 2025 йил 22 сентябр куни бўлиб ўтади.Тадбир ташкилотчилари Х ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаларида шу санани эълон қилишди.

Мазкур маросим Париждаги Чателет театрида бўлиб ўтади. Қайд этилишича, совринга асосий даъвогарлар “Барселона”дан Рафиня, Ламин Ямал ва Педри, шунингдек, “ПСЖ”дан Усмон Дембеле ва “Ливерпул”дан Муҳаммад Салоҳдир.

Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

"Астон Вилла" ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес эса Лев Яшин мукофотини қўлга киритди.

Родри 2023/2024 йилги мавсумда “Манчестер Сити” билан Англия Премер-лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқди, Испания терма жамоаси билан эса Европа чемпиони бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Олтин тўп» қачон топширилиши маълум бўлди