
Италия футболининг афсонаси, “Ювентус” ва Италия терма жамоаси таркибида кўплаб муваффақиятларга эришган Алессандро Дель Пьеро янги саҳифани очди — у мураббийлик фаолиятига расман қадам қўйди. Бу ҳақда у шахсий ижтимоий тармоқларида хабар берди.
“Бугундан бошлаб мени “мистер” деб чақиришингиз мумкин. Италия футбол федерацияси (FIGC) ва менга шу йўлда ёрдам берган барча устозларга чуқур миннатдорчилик билдираман. Бу мен учун муҳим ва ўзига хос босқич бўлди”, — дея ёзди Дель Пьеро.
Маълум қилинишича, 50 ёшли маҳоратли собиқ футболчи UEFA Pro лицензиясини қўлга киритган. Бу мураббийлик соҳасида энг олий тоифа ҳисобланади ва унга Европа клублари ва миллий терма жамоаларни бошқариш ҳуқуқини беради.
Дель Пьеро 2006 йилдаги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси билан зафар қучган, шунингдек “Ювентус” сафида ўнлаб совринлар ва шахсий ютуқларга эришган. Энди у ўзи севган спортда тактик устоз сифатида ўзини синаб кўради.
Zamin.uz таҳририяти Алессандро Дель Пьеронинг мураббий сифатидаги илк қадамларини диққат билан кузатади. Сиз уни қайси жамоада кўришни истар эдингиз? “Ювентус”дами, ёки бутунлай бошқа лойиҳада?
Алессандро Дель ПьероИталия Футбол ФедерациясиЮвентус КлубиМурабийлик ФаолиятиUEFA Pro ЛицензиясиФутбол АфсонавариЖаҳон ЧемпионатиТактик УстозМаҳоратли Футболчи Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар