
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Драматик кечган баҳсда самарқандликлар 90+6-дақиқадаги голи эвазига камбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Роман Папарига ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 6-дақиқаси ўтиб бораётганда Ойбек Ўрмонжонов ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Шаҳзодбек Раҳматуллаев гол уриб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада Журани Ферреира орадаги фарқни қисқартирди. Шу билан бирга, қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчиси ўтиб бораётганда Санжар Қодирқулов гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
“Динамо” – “Қизилқум” 3:2
Голлар: Роман Папарига (22), Ойбек Ўрмонжонов (51), Шаҳзод Раҳматиллаев (61), Франсиско Журани (77), Санжар Қодирқулов (90+8).
"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 5.Дуглас Майкон (8.Санжар Қодирқулов, 46), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсиско Журани, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 63), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (23.Беҳрузбек Облақулов, 86), 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 17.Салим Мустафоев, 18.Олександр Кучеренко, 22.Улуғбек Абдуллаев, 88.Марко Станоевич (11.Ҳислат Ҳалилов, 46).
Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 24.Мухсин Бозоров.
"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов - 23. Самандар Шукуруллаев, 88. Душан Мийич, 5. Дилшоджон Комилов, 15. Никола Кумбурович - 8. Шаҳзод Раҳматуллаев, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев (33. Султон Раҳматов, 84), 22. Шаҳзод Туропов (7. Даврон Анваров, 50), 11. Жамбули Жигаури, 70. Ален Машович - 10. Роман Папарига (17. Акмалжон Музаффаров, 81).
Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 6. Муродали Усмонов, 18. Фарҳод Бекмуродов, 19. Илҳомжон Кенжаев, 32. Мустақим Бобоқулов.
Огоҳлантириш: Ричард Фрайдей (36), Файзуллобек Жуманқўзиев (38), Роман Папарига (63). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар