Гвардиола Месси «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-11-2016 | 07:46 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Ноябр 2016
476

Гвардиола Месси «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Гвардиола Месси «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Лионель Мессининг «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

«Мен сизга буни бир неча маротаба айтганман, Месси «Барселона»да қолади ва фаолиятини ўша ерда якунлайди.

Бу менинг истагим. Мен унинг йўли «Барселона»да бошланиб ўша ерда тугашини хоҳлайман», – деган Гвардиола.

Олдинроқ, «Манчестер Сити» Мессини 200 миллион фунт эвазига харид қилмоқчилиги, унга ҳафтасига 500 минг фунт маош бермоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.