
Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” ёзги трансфер ойнасида ўйин услубини янада мукаммаллаштиришни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Хусусан, клуб Франциянинг “Лион” жамоаси футболчиси Райан Шерки билан жиддий қизиқмоқда.
Манбааларга кўра, Пеп Гвардиола жамоаси Шеркини “ўнлик” — яъни ҳужумни қуришда муҳим бўлган ярим ҳимоячи позицияси учун мукаммал номзод сифатида кўрмоқда. Шунингдек, “шаҳарликлар” яна бир истеъдодли футболчи — “Ноттингем Форест” аъзоси Морган Гиббс-Уайтни ҳам кузатмоқда.
19 ёшли франциялик Шеркининг “Манчестер Сити”дан қизиқиш бўлаётганини эшитгани ва буни ижобий қабул қилгани хабар қилинмоқда. Аввалроқ, у учун “Лион” клуби томонидан 24–30 миллион евро атрофида бадал пули белгилангани ҳақида маълум қилинган эди.
Шерки 2023/24 йилги мавсумда Лига 1да 30 учрашувда қатнашди. Ушбу баҳсларда 8 та гол урди ва 11 та ассист билан жамоасига ҳисса қўшди. Унинг техникаси, пас маданияти ва ижодкорлик қобилияти Гвардиола услубига мос тушиши мумкин бўлган хусусиятлар сифатида кўриляпти.
Агар ушбу трансфер амалга ошса, бу “Манчестер Сити” учун келажакдаги яна бир стратегик инвестицияга айланиши мумкин. Жамоа истеъдодли ёш футболчиларни эрта жалб этиш ва уларни юксак даражада ривожлантириш стратегиясини давом эттирмоқда.
Zamin.uz таҳририяти Райан Шеркининг эҳтимолий трансфери юзасидан ривожларни кузатишда давом этади. Англия чемпионлари сафида янги юлдуз порларми — вақт кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар