
Европа трансфер бозорида қизғин кураш авжида. Бу сафар диққат марказида — "Реал Сосьедад"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Мартин Зубименди. Илгари ушбу футболчининг "Арсенал" билан келишувга эришгани ва у ҳатто тиббий кўрикка тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ вазият янги бурилиш олди.
AS нашри тарқатган сўнгги маълумотларга кўра, Мадриднинг "Реал" клуби янги бош мураббий Хаби Алонсонинг талабига биноан Зубимендини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Мадридликлар "Сосьедад" билан муносабатлар яхши эканини инобатга олган ҳолда, музокаралар муваффақиятли якун топишига ишонмоқда.
Маълумотларга кўра, Мартин Зубименди ўзи таниш ва маҳаллий муҳитда қолишга, яъни Ла Лигада тўп суришга қизиқмоқда. Унга “қироллик клуби”нинг нуфузи ва амбициялари жуда ҳам манзур тушган. Шу сабабдан у "Арсенал" билан бўлаётган келишувни вақтинча тўхтатишга тайёр.
Мадрид клуби ярим ҳимоячининг 60 миллион еврога баҳоланаётган трансфери учун пуллик тўловнинг бир қисмини "Кастилья" таркибидан бир футболчини бепул ижарага бериш орқали компенсациялашни режалаштирмоқда. Ҳатто асосий жамоа аъзоларидан кимдир келишувга қўшилиши мумкинлиги ҳам инкор этилмаяпти.
"Реал" Зубимендига биринчи мавсум учун 6–7 миллион евро атрофида маош тўлашга тайёр. "Арсенал" эса солиқ тўланганидан кейин йилига 10 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Шунга қарамай, футболчининг ички хоҳиши Мадридда тўп суришга мойил бўлиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар