date
views 270

Хвича Кварацхелия Каннда ўғирлик қурбони бўлди

Хвича Кварацхелия Каннда ўғирлик қурбони бўлди
ПСЖ ва Грузия терма жамоаси вингери Хвича Кварацхелия Франциянинг Канн шаҳрида ўғирлик қурбони бўлди, деб хабар берди L’Equipe’га асосланган euro-football.ru. Футболчи дам олаётган пайтда яшаш жойига номаълум шахслар кириб, қимматбаҳо ашёларни ўғирлаб кетишган.

Воқеа содир бўлаётган пайтда Кварацхелия уйда бўлмаган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан полиция томонидан дастлабки тергов ишлари бошланган.

Қишда ПСЖга келганидан бери Хвича 25 та учрашувда иштирок этган, 7 та гол урган ва 6 та голли узатма амалга оширган.

ПСЖнинг навбатдаги ўйини 15 июн куни "Атлетико"га қарши клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида бўлиб ўтад
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хвича Кварацхелия Каннда ўғирлик қурбони бўлди