date
views 283

Opta суперкомпютери қайси клубни Жаҳон чемпионатида асосий фаворит деб топди?

Opta суперкомпютери қайси клубни Жаҳон чемпионатида асосий фаворит деб топди?
Футбол ишқибозлари катта ҳаяжон билан кутган 2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига саноқли кунлар қолмоқда. АҚШ мезбонлик қиладиган мазкур йирик мусобақа 14 июндан 13 июлга қадар бўлиб ўтади. Унда дунёнинг энг кучли 32 та жамоаси ғолиблик учун майдонга тушади.

Эътиборлиси шундаки, футбол бўйича статистика ва моделлаштиришда пешқадам саналган Opta суперкомпютери 10 000 та эҳтимолий сценарийни таҳлил қилиб чиқди ва чемпион бўлиши эҳтимол юқори бўлган жамоалар рўйхатини эълон қилди.

Natijalarga ko'ra, Франциянинг ПСЖ клуби 18,5 фоиз эҳтимол билан чемпионликка эришиши мумкин. Бу кўрсаткич турнирда иштирок этувчи барча жамоалар орасида энг юқори натижа ҳисобланади. Парижликлар жаҳон миқёсида яна бир марта ўз нуфузини исботлашни мақсад қилган.

Топ-10 фаворит клублар рейтингини эълон қилинди:
1. ПСЖ (Франция) — 18,5%
2. Манчестер Сити (Англия) — 17,8%
3. Бавария Мюнхен (Германия) — 12,8%
4. Интер (Италия) — 12,3%
5. Реал Мадрид (Испания) — 9,8%
6. Челси (Англия) — 8,4%
7. Боруссия Дортмунд (Германия) — 5,4%
8. Атлетико Мадрид (Испания) — 5,1%
9. Ювентус (Италия) — 3,6%
10. Бенфика (Португалия) — 3,3%

Opta’нинг таҳлили нафақат клублар салоҳияти, балки уларнинг сўнгги йиллардаги статистик кўрсаткичлари ва халқаро майдондаги фаолиятига асосланган ҳолда тузилган. Бу эса футбол мухлислари ва спорт таҳлилчилари учун жуда муҳим кўрсаткичдир.

Турнирда янги тарих ёзиладими?

ПСЖ ҳозирча Европа чемпионлар лигасида юта олмаган бўлса-да, ушбу мусобақада асосий даъвогар сифатида кўриляпти. Эҳтимол, бу улар учун янги тарих яратиш имкони бўлар. Шу билан бирга, “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Реал” каби клублар ҳам осонликча таслим бўлмаслиги аниқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Opta суперкомпютери қайси клубни Жаҳон чемпионатида асосий фаворит деб топди?