
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига илк бор йўлланма олгани нафақат мамлакатда, балки жаҳон футболида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи энг машҳур футболчимиз — Абдуқодир Ҳусанов бу катта ютуқ муносабати билан “Манчестер Сити” клуби томонидан алоҳида табрик олди.
Англия чемпионатидаги энг нуфузли жамоалардан бири ҳисобланган “шаҳарликлар” ўзининг расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларида Абдуқодир Ҳусановнинг суратини эълон қилиб, шундай деб ёзди:
“Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига илк бор чиққани билан чин дилдан табриклаймиз!”
Бу хабар “Сити”нинг дунё бўйлаб миллионлаб мухлислари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Қуйида уларнинг айрим фикрлари билан танишинг:
Jeremy Heatley: “Абдуқодир — янги авлод ҳимоячиси. Тезкор, техник жиҳатдан етук, ақлли ўйинчи.”
Beuford Taylor: “Бизда ўзимизнинг ‘Жеки Чан’ бор экан, табриклайман!”
Assøuman: “Ҳусановдан фахрланамиз. У жуда истиқболли футболчи.”
Clîfførd Spóóñ: “Унинг Париж Олимпиадасидаги ўйини ҳам эсда қоларли бўлган.”
Jose Ramirez: “Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида бўлиши мусобақага алоҳида мазмун бағишлайди.”
Wayne Wasike: “Бу — Ҳусанов эффекти. Ўзбекистонни тўлиқ табриклаймиз!”
Essa Tahir: “Бу натижа — узоқ йиллик орзуларнинг рўёбидир. Ҳусанов ва бутун терма жамоага муваффақият тилайман.”
Muhammad Naseer: “Табриклайман, Абдуқодир — энг зўр ҳимоячи!”
Joe-e La Flame: “Гвардиола энди уни асосий таркибда ўйнатиши шарт!”
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов 2024 йил 20 январдан бери “Манчестер Сити” клуби сафида тўп сурмоқда. 21 ёшли марказий ҳимоячи бу мавсумда Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида жами 9 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол киритишга эришди.
Transfermarkt портали Абдуқодирни 35 миллион еврога баҳоламоқда ва бу ҳолатда у нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдаги энг қимматбаҳо футболчи ҳисобланади.
Футболчиларимизга бўлган бундай эътирофлар — юртимизда футбол тараққиёти йўлидаги тинимсиз меҳнатнинг самарасидир. Абдуқодир Ҳусановнинг бу ютуқлари кейинги авлод футболчилари учун илҳом манбаи бўлиши шубҳасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар