
Англиянинг машҳур футбол жамоаси — «Манчестер Сити» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ўзининг кенгайтирилган ростерини эълон қилди. Унга кўра, таркибда жами 27 нафар футболчи қайд этилган бўлиб, улар орасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёш иқтидор соҳибларидан бири — Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи мазкур нуфузли мусобақада 45-рақам остида иштирок этади. Бу, албатта, нафақат Ҳусановнинг шахсий ютуғи, балки ўзбекистонлик ёшлар учун катта илҳом манбаидир.
Маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида G гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳда «Сити»нинг рақиблари сифатида Марокашнинг «Видад», БААнинг «Ал-Айн» ҳамда Италия гранди «Ювентус» клублари қайд этилган.
«Шаҳарликлар» мусобақадаги илк беллашувини 18 июнь куни «Видад»га қарши ўтказишади. Бу ўйинда Ҳусановнинг майдондаги ҳаракатлари нафақат маҳаллий, балки халқаро журналистлар ва скаутлар томонидан ҳам диққат билан кузатилади.
Шу билан бирга, Абдуқодирнинг дунё саҳнасидаги иштирокини футбол мухлислари қизиқиш билан кузатмоқда. Унинг бундай йирик турнирда қатнашаётгани ўзбекистонлик футболчилар учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.
Мухлислар ва мутахассислар Абдуқодир Ҳусановнинг ушбу мусобақадаги иштироки орқали катта тажриба тўплаши ва бу орқали ўз салоҳиятини янада намоён этишига умид қилишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг