
Испаниянинг машҳур футбол клуби — “Реал Мадрид” ўз сафини яна бир ёш ва иқтидорли футболчи билан мустаҳкамлашга эришди. Мадридликлар Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби аъзоси, 17 ёшли истеъдод эгаси Франко Мастантуонони расман ўз сафига қўшиб олди.
Машҳур спорт журналисти Сесар Луис Мерлонинг ёзишича, Франко “Реал” учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва клуб билан 2031 йилга қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган. Шунингдек, “Қироллик клуби” футболчининг шартномасида кўрсатилган 45 миллион евролик товон пули бандини ҳам тўлиқ фаоллаштирган.
Шу билан бирга, Мастантуоно ҳали бир неча ой давомида собиқ жамоаси — “Ривер Плейт” сафида қолади. У Катта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади ва айнан мусобақа якунига етгач, яъни 15 августдан кейин “Реал Мадрид” лагерига қўшилади. Қайд этиш керакки, бу санада у атиги 18 ёшни қаршилаган бўлади.
Мутахассислар Франконинг техникаси, тезлиги ва майдондаги фикрлаш қобилиятини юқори баҳоламоқда. У Мадрид жамоасининг узоқ муддатли лойиҳаларида марказий рол ўйнаши кутилмоқда.
“Реал Мадрид”нинг бу трансфери яна бир бор клубнинг ёш истеъдодларга сармоя киритиш стратегиясини тасдиқлайди. Мухлислар эса Мастантуононинг “Сантяго Бернабеу”да қандай порлашини интиқлик билан кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар