
“Барселона” клуби спорт директори Деку ёш юлдуз — Ламин Ямалнинг маоши атрофида пайдо бўлган саволларга жавоб берди. Маълумки, 17 ёшли ҳужумчи бир ойдан сўнг 18 ёшга тўлади ва янги шартнома асосида ҳар йили 15 миллион евро иш ҳақи олади. Бу кўпчиликда қизиқиш ва баҳсларга сабаб бўлди.
— Ламин Ямал — ҳар 10-15 йилда туғиладиган фавқулодда истеъдод эгаси. У нафақат техника, балки ақл, ҳаракат ва етакчилик жиҳатидан ҳам ўз тенгдошларидан юза берк турибди, — деди Деку. — Унинг ёши 17 ёки 27 бўлиши муҳим эмас. Биз “Барса”да футболчи қандай ишлаётгани орқали унинг қийматини баҳолаймиз. Ламин эса ўз ўйини билан бу маошга муносиб эканини намойиш қилмоқда.
Якунланган мавсумда Ямал “Барселона”нинг барча турнирлардаги 55 ўйинида иштирок этиб, 18 та гол ва 25 та ассист билан мухлисларни ҳайратга солди. Бу натижалар уни фақат ёш юлдуз сифатида эмас, балки етакчи футболчи сифатида ҳам намоён қилди.
Декунинг сўзларига кўра, клуб футболчининг ёшига эмас, унинг майдондаги таъсири ва натижасига қараб қарор қабул қилади. Ламин Ямалнинг 2031 йилгача амал қиладиган шартномаси “Барса”нинг унга бўлган ишончи ва келажак режалари рамзидир.
Бундай истеъдодлар кўп туғилмайди. Шунинг учун “Барселона” уни ўз сафида сақлаб қолиш учун барча шарт-шароитни яратишга тайёр. Ламин Ямал эса бу ишончни ҳар бир ўйинда ўз ўйини билан оқламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар