date
views 162

Саидёқуб Қаҳрамонов АҚШдаги катта жангда шонли ғалабага эришди

Саидёқуб Қаҳрамонов АҚШдаги катта жангда шонли ғалабага эришди
Айни пайтда АҚШнинг Флорида штатида ўтказилаётган "Dirty Boxing 2" турнирида ўзбекистонлик маҳоратли жангчи Саидёқуб Қаҳрамонов навбатдаги мухим синовдан муносиб ўтди. У мезбонлар вакили, тажрибали спортчи Алекс Касересга қарши октагонга чиқди.

Уч раунддан иборат кескин тўқнашувда ҳар икки жангчи ҳам шижоат ва чидамни намоён этди. Учинчи раунднинг ўрталарида Қаҳрамоновнинг техник ва стратегик устунлиги яққол кўзга ташланди. Рақибнинг юзида аниқ зарбалар натижасида жиддий шикастлар пайдо бўлди. Шунга қарамай, Касерес жангни тўхтатишни истамади ва охиригача кураш олиб борди.

Баҳс якунлангач, ҳакамлар якдил қарор билан ғалабани Саидёқуб Қаҳрамоновга топширишди. Бу ғалаба нафақат унинг жисмоний тайёргарлиги, балки ментал бақувватлигини ҳам исботлади.

Маълумот ўрнида, Қаҳрамонов аввалроқ UFC’да ҳам ўзини синовдан ўтказган. У жаҳон аренасида юзлаб мухлислар эътирофига сазовор бўлган ўзбекистонлик жангчилардан бири ҳисобланади. Бу сафарги ғалаба эса унинг янада юқори поғоналарга кўтарилишида муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ҳозирда Саидёқуб АҚШда фаол машғулотлар олиб бормоқда ва келажакда янада нуфузли турнирларда иштирок этиши кутилаяпти. Унинг бугунги муваффақияти юртимиз аралаш жанг санъати тарихида яна бир ёрқин саҳифани очди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саидёқуб Қаҳрамонов АҚШдаги катта жангда шонли ғалабага эришди