
Америка майдонларида қизғин ва эҳтиросли руҳда ўтаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати–2025 (КЎЖЧ-2025) мусобақаси ҳар бир учрашуви билан футбол оламида сенсацияларга сабаб бўлмоқда. Навбатдаги тўқнашув "C" гуруҳи доирасида "Бавария" ва "Окленд Сити" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва ушбу баҳс мухлислар учун ҳақиқий голлар шоусига айланди.
Мюнхеннинг машҳур ва тажрибали "Бавария" клуби рақибини майдонда тўлиқ устунлик билан енгди. Ҳисобдаги фарқ ва ҳужумдаги самарадорлик жамоанинг юқори савияси ва ғалаба учун қандай кайфиятда эканини кўрсатиб берди. Ушбу беллашувда “Бавария” футболчилари рақиб дарвозасига жавобсиз нақд 10 та тўп киритишга муваффақ бўлишди.
Голлар парадини 6-дақиқада Коман бошлаб берди. Ортидан Боэ, Олисе, яна Коман, Мюллер ва Олиселарнинг голлари мухлислар учун ҳақиқий байрам муҳити яратди. Иккинчи таймда эса Мусиала ўз номини ярқин ҳарфларда ёздирди — у нафақат оддий голлар, балки пенальтидан ҳам аниқ зарба билан тўп киритди. Мюллер эса учрашув сўнггида дубль қайд этди.
"Бавария" - "Окленд Сити" 10:0
Голлар: 6′ Коман, 18′ Боэ, 20′ Олисе, 21′ Коман, 45′ Мюллер, 45+3′ Олисе, 67′ Мусиала, 73′ Мусиала (пенальти), 84′ Мусиала, 89′ Мюллер.
Мюнхенликлар бу ғалаба билан нафақат гуруҳда етакчиликни қўлга киритишди, балки барча мухлислар ва футбол мутахассисларини ажаблантиришди. "Окленд Сити" эса ҳимояда бироз бўшлиқ қолдирди ва бу “Бавария” сингари жамоага қарши курашиш қанчалик мушкул эканини яна бир бор исботлади.
КЎЖЧ-2025да ҳар бир ўйин томошабинлар учун кутилмаган сюрприз ва сенсацияларга бой бўлмоқда. "Бавария"нинг ушбу ёрқин ғалабаси эса турнирдаги энг ёрқин ва мухлислар эътиборини қозонган натижалардан бири бўлиб қолди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар