date

«Челси» — «Лос-Анжелес»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

«Челси» — «Лос-Анжелес»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди
ФИФА Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида “Челси” ва “Лос-Анжелес” жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичи учрашуви якунланди. Учрашувда англияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Челси” сафида Педру Нету 34-дақиқада ҳисобни очди, 79-дақиқада эса Энцо Фернандес иккинчи голни урди.
Статистикага кўра, “Челси” тўпга эгалик қилиш бўйича 66% кўрсаткичга эга бўлди, 17 марта дарвоза томон зарба берди ва 6 та аниқ зарба йўллади. “Лос-Анжелес” эса 7 марта зарба бериб, шундан 4 тасини аниқ йўллай олди.

Бу натижа “Челси”га гуруҳдаги биринчи ўйинда 3 очко олиб чиқиш имконини берди. “Лос-Анжелес” эса ҳозирча очкосиз қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» — «Лос-Анжелес»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди