
Афсонавий америкалик боксчи, 62 ёшли Эвандер Холифилд ўзини барча даврларнинг энг кучли супероғир вазн боксчиси деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, жамоатчилик уни етарлича эътироф этмаяпти ва асоссиз равишда Муҳаммад Алини барчасидан устун қўяётганлар кўп.
“Мен 24 йиллик фаолиятим давомида тўрт марта жаҳон чемпиони бўлдим. Бу — менгача ҳеч ким қайд этмаган натижа. Лекин шунга қарамай, ҳамон Муҳаммад Алини энг зўр деб тан олишади. Аслида мен унинг натижаларини ортда қолдирдим”, — деди Холифилд SecondsOut нашрига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, Усик каби замонавий чемпионлар айнан Холифилд қилган йўлдан кетяпти — биринчи оғир вазнда мутлақ чемпион бўлиб, кейин супероғир вазнда ғолибликни қўлга киритмоқда.
“Муҳаммад Али — уч карра жаҳон чемпиони. Мен эса тўрт карраман. Нима учун мен ҳақимда гапирилмаяпти? Демак, мен кучлироқман!” — дея қўшимча қилди у.
Холифилднинг бу гаплари жамоатчилик ва спорт муҳлислари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Афсонавий Али билан солиштириш эса ҳар доимгидек баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар