
Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига йўл олганидан кейин, футбол жамоатчилиги катта тантана ва фахр туйғусини ҳис этмоқда. Киевнинг “Динамо” клуби ва Ўзбекистон термасининг афсонавий тўпурари, ҳозирда “Андижон” клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Максим Шацких “Украинский футбол” нашрига интервью бериб, миллий жамоанинг бу тарихий ютуғи ҳақида фикр билдирди.
“Мундиалга чиқиш вақти келган эди”
Шацкихга кўра, бу муваффақият тасодиф эмас. У таъкидлайдики, бу натижа кўп йиллик меҳнат, футболчиларнинг чет элда тўп суриши, кучли лига ва самарали тажриба сабаб амалга ошди. “Биз авваллари ҳам Мундиалга чиқишни орзу қилардик, энди ўша орзу ҳақиқатга айланди. ФИФАнинг Осиё учун квотасини оширгани ҳам фойда берди. Терма жамоамиз гуруҳ босқичида ҳам натижа, ҳам ўйин бўйича ишончли ҳаракат қилди. Асосий қисм: кучли жамоа ва яхши футболчиларга эга эканимиз – муваффақият калити,” дейди Шацких.
Ўзбекистон футболида жиддий ўсиш бор
Афсонавий ҳужумчи миллий жамоанинг ўйин услубига ҳам алоҳида тўхталди. “Саралаш давомида жамоа схема ва тактикасини деярли ўзгартирмади. Рақибларга қараб ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш ёки ҳужумкор футбол кўрсатиш мумкинлигини исботлади,” дейди у. Шунингдек, футболчиларнинг ички чемпионатда эмас, балки турли чет эл клубларида тажриба тўплаётгани катта ютуқ эканини таъкидлайди.
Қозоғистоннинг OFKга қайтмаслиги ҳақида
Журналист саволларига жавобан, Шацких Қозоғистоннинг УЕФАда қолишига изоҳ берди. “Мен доим бу масалага қизиққанман. Агар Қозоғистон ОФКда қолганида, уларнинг Мундиалга чиқиш имконияти кўпроқ бўлар эди. Етарлича кучли жамоага эга эдилар, Европадаги мусобақаларда эса имкониятлари чекланган,” деди у.
Тимур Кападзега ишонч ва янги давр
Ўзбекистон миллий жамоасини ёш мутахассис Тимур Кападзе бошқараётганини Шацких ижобий баҳолади. “У терма жамоада ислоҳотларсиз, мавжуд тизимни сақлаган ҳолда натижа берди. Терма жамоа ўз вазифасини ишончли уддалади ва Мундиалга йўл очди,” дейди Шацких. Шунингдек, у Олимпия терма жамоаси лойиҳаси ва бунинг ёшлар учун қандай туртки бўлганини эътироф этди.
Финал босқич олдидан – янги синовлар
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида тарихда илк бор иштирок этади. Бу нафақат футболчилар ва мураббийлар учун, балки бутун мамлакат учун синов ва имкониятлар палласи. Афсонавий тўпурар Шацкихга кўра, бу тарихий ютуқ янги авлод учун улкан мотивация ва футболимиз тараққиёти учун янги эшикларни очади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар