Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди
Қисқача

“Палмейрас” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-турида “Ал-Аҳли”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлар иккинчи бўлимда Виссам Абу Алининг автоголи ва Флако Лопес томонидан киритилди. Ушбу ғалабадан сўнг “Палмейрас” “А” гуруҳида 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувлари 19 июнь куни ўтказилди.

“А” гуруҳидан ўрин олган учрашувда Бразилиянинг “Палмейрас” жамоаси Мисрнинг “Ал-Аҳли”сига қарши баҳс ўтказди. Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди.

Жумладан, Виссам Абу Али ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, яна бир гол Флако Лопес томонидан урилди.

Шундай қилиб, ушбу ғалабадан сўнг Бразилия жамоаси “А” гуруҳида 2-турдан сўнг 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

“Палмейрас” — “Ал-Аҳли” 2:0
Голлар
: 1:0 — Виссам Абу Али (49, автогол), 2:0 — Флако Лопес (59).
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар