14:57 / 30.11.2016
5 492

«Локомотив» «Насаф»ни мағлуб этди ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди

«Локомотив» «Насаф»ни мағлуб этди ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди

Ўзбекистон Кубогида финал баҳси бўлиб ўтди. Учрашув тақдирини Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан 2-дақиқада киритилган тезкор гол ҳал қилди.

"Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов узоқдан йўлланган зарбани бартараф этишда ўта қўпол хатога йўл қўйди ва Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳимоячилардан кўра чаққонроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг биринчи бўлим давомида "Насаф"нинг вазиятни тенглаштириш учун уринишлари самара келтирмади.

Иккинчи бўлимда қаршиликлар ташаббусни ўз томонига оғдира олмади. Аксинча, Темурхўжа Абдуҳолиқовда яна бир бор гол уриш учун қулай вазият юзага келган эди. Сардор Мирзаевнинг оширмасидан сўнг Абдуҳолиқов бўш қолган дарвоза томон зарба йўллади, аммо Шуҳрат Муҳаммадиев тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда "Насаф" вазиятни ўнглаштиришга уриниб кўрди. Аммо ҳисоб ўзгармай қолди ва "Локомотив" Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги, финал
"локомотив" - "Насаф" — 1:0

"Локомотив": Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Икром Алибоев, Шерзод Файзиев, Артур Геворкян.
"Насаф": Элдорбек Суюнов, Азиз Ғаниев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Баҳром Абдурахимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Фозил Мусаев, Одилжон Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» «Насаф»ни мағлуб этди ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди