
“Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни Франциянинг “Лион” жамоасига бепул ижарага бериш таклифини рад этди. L’Équipe нашрининг хабарига кўра, бу таклиф “Лион” жамоасининг ярим ҳимоячиси Раян Шеркин трансфери доирасида илгари сурилган. Дастлабки келишувга кўра, француз клуби ўз битимига мувофиқ “Сити” футболчиларидан бирини вақтинчалик ўз сафида кўрмоқчи эди, танлов Ҳусановга тушган. Аммо “Манчестер Сити” бепул ижара вариантини қатъиян рад этди. Бу қарор клубнинг ўйинчи устидан назоратни сақлаб қолиш ниятини кўрсатади.
Шунингдек, Ҳусанов жамоа учун оддий трансфер объекти эмас, балки келажаги ёрқин, истиқболли актив сифатида кўрилмоқда. Ушбу ҳолат, шунингдек, ўзбек футболчиларининг Европадаги обрўсининг ошиб бораётганидан далолат беради. Қўшимча: Ҳусанов қишда Франциянинг “Ланс” жамоасидан “Манчестер Сити”га кўчган ва ҳозирда клуб билан Клублар Жаҳон Чемпионатида иштирок этмоқда. “Лион” клуби унга қизиқиши юқори салоҳиятини эътироф этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар