date

Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва мурорасиз кечган баҳсда "лочинлар"нинг қўли баланд келди (3:0).

Дастлаб беллашувнинг 6-дақиқасидаёқ Алишер Одиловнинг супер пасидан сўнг Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 35-дақиқага келиб эса Гилерме Гедеш орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётган пайтда Педро гол уриб, йирик ҳисоб бўлишини таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг "Навбаҳор" 3 очкони қўлга киритиб, очколар сонини 23 тага етказиб олди ва "Нефтчи"га етиб олди. Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар эса 24 очко билан 3-ўринда қолди.

"Навбаҳор" – ОКМК 3:0
Гол
: Забиҳилло Ўринбоев (Алишер Одилов) 6, 1:0, Гильерме Гедеш 36, 2:0, Педро Аугусто 90+6, 3:0

"Навбаҳор": 1. Умиджон Эргашев, 7. Азимжон Аҳмедов (8. Шоҳмалик Комилов, 67), 9. Забиҳилло Ўринбоев (29. Педро Аугусто, 84), 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Бенжамин Теиди, 17. Русланбек Жиянов, 33. Сергей Карпович, 36. Гильерме Гедеш, 37. Алишер Одилов ( 71. Наврўзбек Иминжонов, 57), 70. Аббосжон Ғуломов (15. Жавоҳир Абдужабборов, 84), 99. Игорь Габриел.
Захира: 16. Шукрон Йўлдошев, 4. Шаҳзод Тоиров, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 19. Мирзоҳид Ғофуров.

ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрамжон Комилов, 4. Миржамол Қосимов (28. Арихиро Сентоку, 46), 5. Гиорги Папава, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев (13. Элдорбек Бегимов, 75), 9. Клейди Даци (27. Али Абдураҳмонов, 56) 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев (11. Рубен Санчес, 46), 99. Асадбек Собиржонов (77. Нодирбек Абдураззоқов, 46).
Захира: 1. Ҳумоюншох Сайётов, 19. Ахмадулло Муқимжонов, 30. Аброр Саримсоқов, 44. Аброр Каримов.

Огоҳлантириш: Гильерме Гедеш ("Навбаҳор") 20, Миржамол Қосимов (ОКМК) 41, Забиҳилло Ўринбоев ("Навбаҳор") 78, Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК) 78, Али Абдураҳмонов (ОКМК) 81, Умиджон Эргашев ("Навбаҳор") 90+2.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди