
Россиянинг Қозон шаҳрида катта спорт байрами – Koresh Belt Wrestling World Championship 2025 турнири бўлиб ўтди. Бу нуфузли мусобақада турли мамлакатлардан келган энг кучли белбоғ кураши усталари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз ўзларига хос жонкуярлик ва матонат кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида энг юқори ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.
Турнирнинг ҳар бир вазн тоифасида ҳамюртларимиз юксак натижалар қайд этди:
- 65 кг вазнда Абдумаликов Нодирбек,
- 75 кг вазнда Анваров Самандар,
- 85 кг вазнда Машрапов Илхомжон,
- 100 кг вазнда Рўзиев Ҳусниддин,
- +100 кг вазнда Анваржонов Азамжон
белбоғ курашининг оғир ва масъулиятли баҳсларида юксак маҳорат кўрсатиб, чемпионлик шоҳсупасини эгаллашди.
Айниқса, турнирнинг финал босқичида ўзбек полвонларининг руҳий бардоши, белбоғ курашининг техника ва стратегияси бўйича катта устунликка эга эканлиги яққол кўзга ташланди. Улар нафақат шахсий маҳорат, балки жамоавий руҳ, бирдамлик ва ғалабага чанқоқлик намуналарини намоён этишди.
Мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар ғолиблик кубоги ва медаллар билан тақдирланди. Бу натижа нафақат мамлакатимиз белбоғ кураши мактаби тараққиётини, балки спортчиларимиз жаҳон аренасидаги нуфузи ва салоҳияти ошиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Қозондаги белбоғ кураши бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбек полвонлари умумжамоа ҳисобида зафар қучиб, юрт байроғини яна бир бор баланд кўтаришди. Спортчиларимизнинг ана шундай буюк ютуғи барча ҳамюртларимиз учун фахр ва ғурур туйғусини уйғотди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар