Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтган баҳс ниҳоясига етди. Жаҳон чемпиони унвонини, 30 ноябрь куни ўзининг 26 ёшини қаршилаган норвегиялик Магнус Карлсен муносиб ҳимоя қила олди.
Қайд этиш жоизки, 12 партиядан сўнг даъвогарларнинг иккисида ҳам бир хил имконият сақланиб қолган эди. Рақиблар 12та баҳснинг 10тасини дуранг натижа билан якунлашганди. Шахмат тожи учун кечган ва ҳал қилувчи бўлиши лозим бўлган охирги куч синашиш эса энг қисқаси бўлди. Шахматчилар 35-дақиқадан сўнг дурангга имзо чекишди. Россиялик ва норвегияликлар ўз муносабатларини тай-брейкда ҳал қиладиган бўлишди.
Кўпчилик тай-брейк аввалида шахмат тожи соҳиби имкониятларини юқори баҳолашган бўлса, бошқа мутахассислар тай-брейкни қайсидир маънода лотереяга қиёслашди.
Россиялик гроссмейстер Карякин дастлаб оқ доналарда бошлади. Беллашув испанча партия бўлди. Баъзи ҳолларда Карлсен вақтдан унумли фойдаланиб, тезроқ юришга уринган бўлса ҳам 37-юришдан кейин дурангга имзо чекишди.
Иккинчи тай брейкда оқ доналарни сурган Карлсен итальянча партияда ўйнашга қарор қилди. Муросасиз, аммо кўп жиҳатдан Карлсен устунлигида ўтган баҳс яна бир бор дуранг билан якунланди.
Тўртинчи тай-брейк ҳал қилувчиси бўлди. Тўлиқ қуршовда қолган Карякин энг кескин дебютлардан бири – сицилияча ҳимояни қўллашга қарор қилди. Бундан ташқари, айрим юришлар учун беш дақиқа вақт сарфлаб, бу борада ҳам рақибига имкониятни бой бера бошлади. Карлсен эса аста-секинлик билан ўз позицияларини яхшилаб борди. Тай-брейк охирларига борганда даъвогар анчагина чарчагани сезилиб қолди. Тезкор шахматнинг тўртинчи партияси 40-юриши Карякин орзуларини чиппакка чиқарди.
Таъкидлаш жоизки, шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги тарихда тўртинчи маротаба тай-брейкларда аниқланди. Дастлаб, 1998 йили россиялик Анатолий Карпов ҳиндистонлик Вишванатан Анандни мағлуб этганди. 2006 йилда яна бир россиялик шахмат устаси Владимир Крамник болгариялик Веселин Топаловни доғда қолдирди. 2012 йили Ананд белоруссиялик Борис Гельфанддан устун келганди.
Карякин устидан ғалаба норвегиялик Карлсен учун учинчи жаҳон чемпионлигидир.
Турнир мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил этади. У 60 га 40 нисбатида чемпион фойдасига тақсимланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади