
"Реал Мадрид"нинг яқинда тайинланган бош мураббийи Хаби Алонсо "Барселона" президенти Жоан Лапорта томонидан янграган танқидий баёнотга ўз муносабатини билдирди. Каталония клуби раҳбари илгари Мадрид клубини "ҳокимият ҳиссига эга" дея танқид қилган ва каталонияликлар "ўзлик ҳиссини ҳимоя қилади", деб баёнот берган эди.
Хаби Алонсо эса бу гапларни муҳокама қилишдан ўзини тийган ҳолда, шундай жавоб қайтарди:
"Мен бу сўзларнинг контекстини тўлиқ англаганим йўқ. Лекин улар борасида чуқур фикр билдиришни истамайман. Бизда – ҳам "Реал", ҳам "Барселона"да – муайян даражада эркинлик ва демократия ҳисси бор. Ҳар икки жамоа турли қадриятларга эга бўлиши мумкин, аммо ҳар иккисида ҳам ҳокимият ва таъсир мавжуд. Бу тенглик икки томон учун ҳам муҳим", – деди мутахассис.
Маълумот учун, ўтган мавсумда "Барселона" Испания чемпиони бўлган бўлса, "Реал" иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ушбу мавсумдан бошлаб, Хаби Алонсо "қаймоқранглилар"ни бошқаришга киришди. У илгари Германиянинг "Байер Леверкузен" жамоасида муваффақиятли иш олиб борган ва ўз тактик ёндашуви ҳамда ёшларга бўлган ишончи билан танилган мутахассисдир.
Лапорта ва Алонсо ўртасидаги ушбу баёнотлар янги мавсум олдидан "Эль-Класико" руҳиятини янада қизғинлаштираётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Футбол фақат ўйин эмас, балки бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни талаб қиладиган майдон ҳамдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар