
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин паллага кирган бир пайтда, турнирнинг фаворитларидан бири — “Манчестер Сити” яна бир бор ўз "класс"ини намоён этди. АҚШ мезбонлик қилаётган ушбу нуфузли мусобақанинг гуруҳ босқичини “шаҳарликлар” биринчилар қаторида якунлади.
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги инглиз гранди гуруҳдаги сўнгги, яъни учинчи баҳсда Италиянинг “Ювентус” жамоасига қарши майдонга тушди. Гарчи “Ювентус” сўнгги йилларда Европадаги энг тажрибали жамоалардан бири саналса-да, бу сафар уларни ҳеч қандай омил қутқариб қола олмади.
“Сити” футболчилари учрашувда қаттиқ босим остида ҳаракат қилиб, рақиб дарвозасига жами 5 бор жавоб топишга муваффақ бўлишди. Туринликлар фақат икки марта жавоб қайтаришди — ҳисоб 5:2. Бу натижа орқали “Манчестер Сити” 9 очко билан “G” гуруҳида мукаммал натижа қайд этган ҳолда пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди.
Инглиз клубининг навбатдаги рақиби — Саудия Арабистони шарафини ҳимоя қилаётган “Ал Ҳилол” бўлади. Саудияликлар ўз гуруҳидаги сўнгги ўйинда Мексиканинг “Пачука” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бу ютуқ уларга “Н” гуруҳида иккинчи ўринни таъминлаб берди. Улардан фақат “Реал Мадрид” устун келди — 7 очко.
“Ал Ҳилол”нинг голлари Салем Ал-Давсари (22') ва Маркос Леонардо (90') томонидан урилди. Ғалаба жамоанинг жиддий мақсадлар билан тайёрланаётганини кўрсатиб турибди.
Энди эса кутилган тўқнашув: “Манчестер Сити” ва “Ал Ҳилол” 1 июль куни нимчорак финал доирасида тўқнаш келишади. Йирик беллашув Орландо шаҳридаги “Кэмпинг Уорлд” стадионида бўлиб ўтади. Бу баҳсда нафақат тажриба, балки руҳий тайёргарлик ҳам ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин.
Икки жамоа ҳам жорий мавсумда яхши спорт формасини намоён этмоқда. “Сити”нинг ҳужумкор услуби ва “Ал Ҳилол”нинг интизомли, босим остида ҳеч ҳам тушкунликка тушмайдиган ўйини мухлислар учун ҳақиқий драма тайёрлаб қўйган бўлиши мумкин.
Янада қизиқарли тафсилотлар, мусобақа таҳлиллари ва тўғридан тўғри жонли янгиликлар учун биз билан қолинг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар