Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ўз вақтида кўча жанжалида иштирок этишга тўғри келганини айтиб ўтди.
"Дўстим билан бирга кўча айланиб юрган эдик, олдимиздан икки уйсиз дайди чиқиб қолди. Ичиб олишгани кўриниб турганди. Улардан бири эски уйнинг биринчи қаватидаги ойнани уриб синдирди. Шу вақт дўстим: "Нима аҳмоқлик, бу нимаси?" - деди.
Уйдан уч йигит чиқиб келди, анави икки дайди эса бошқа кўчага ўтиб кетишди. Ҳалиги йигитлар биз томонга: "Қани бу ёққа келингларчи!" дея бақиришди.
Жанжал бошланиб кетди. Менинг қўлимда фанта бор эди, ичиб келаётгандим. Шишани улардан бирига улоқтирдим, юзига тегди. Дўстим эса яна бири билан муштлашиб кетди. Ўша томонга қадам ташлаган эдим, тез ҳаракат билан оёғимга, сон қисмига пичоқ урди.
Жароҳатдан фақат чандиқ қолди. Ҳалиги йигитларни эса тезда топиб, қўлга олишди", - дейди Денисов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олган шахслар ушланди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади?
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди