date

“Флуминенсе” сардори Тиаго Силванинг самимий нутқи интернетни ларзага солди

“Флуминенсе” сардори Тиаго Силванинг самимий нутқи интернетни ларзага солди
Бразилия футболида яна бир самимий воқеа — “Флуминенсе” сардори ва ҳимоячиси Тиаго Силванинг жамоадошлари олдида айтган ҳаётий нутқи жонли тарзда интернетда ва ижтимоий тармоқларда тезда тарқалди. “Интер” устидан қозонилган муҳим ғалабадан (2:0) олдин у бутун жамоа олдида шахсий ҳаётидаги оғир кунлар ва катта дарслар ҳақида очиқ гапирди.

Тиаго Силва нутқида 2014 йилда Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионати, ўгай отасининг оғир касалликка чалиниши ва бу оилавий синов даврида унинг қандай қарорлар қабул қилгани ҳақида тўлқинланиб сўзлади. У меҳнат ва орзулар сари ҳаракат қилаётган ҳар бир футболчининг ҳаётда кеч бўлиб қолмаслиги учун ўз ҳис-туйғуларини эртага қолдирмасликка чақирди.
“Мен оиламни, яқинларимни ҳаётимдаги энг муҳим одамлар деб биламан. Афсуски, ўгай отам билан хайрлашишга улгурмадим. Ҳар кимда шундай вазиятлар бўлиши мумкин, аммо энг муҳими — инсонийликни, қадриятларни ўйлаб иш тутиш.

2014 йилда мен Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бир куни уйга бордим. Ўгай отам касал эди.... Бугунги Тиаго Силвани Тиаго Силва қилган одам. Унинг касали жиддий эканлигини билмагандим.

Мен терма жамоага қайтдим. Ҳаммаси тугади. У касалхонага ётқизилган. Мен Парижга мавсумолди йиғинга жўнаб кетишим керак эди... Чемпионатдаги дастлабки ўйиндан олдин хотиним қўнғироқ қилди: "Отанг вафот этди".

Сизлар мен нимани назарда тутаётганимни тушуняпсизларми? Мен касалхонасига бормадим, чунки у яхши бўлиб кетади деб ўйлагандим. У тузалиб кетади деб, Парижга қайтдим... Мен айтмоқчиман: агар ҳозир қандайдир ишни қилишни истасангиз, ортга сурманг, кутманг. Ҳозир ҳаракат қилинг, чунки ҳаётда баъзи имкониятлар қайта берилавермайди”, — деди Силва.

Унинг бу сўзлари нафақат жамоадошлари, балки миллионлаб мухлисларга таъсир ўтказди ва футболдан ташқари ҳаёт ҳақида ўйлаб кўришга ундади.

Маълумот учун, “Флуминенсе” жамоаси 4 июль куни тунги соатларда Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоасига қарши муҳим баҳс олиб боради. Жамоа сардорининг кучли руҳи ва инсонпарварлиги футбол мухлисларини илҳомлантириб, интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Янги ҳаёт саҳифаларида кеч бўлиб қолмаслик учун, тўғри қарор қабул қилиш — Тиаго Силва нутқининг энг асосий хабарига айланди. Мухлислар эса унинг тажрибасидан ҳаёт учун муҳим дарслар олмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Флуминенсе” сардори Тиаго Силванинг самимий нутқи интернетни ларзага солди