
Жиноят ишларини тергов қилиш хизмати яримҳимоячи Томас Партига қарши расман айблов эълон қилди, деб Euro-football.ru хабар берди.
У Гана футболчиси бўлиб, яқинда шартномаси тугагани сабаб “Арсенал” клубини тарк этган эди. The Telegraph нашрининг хабар қилишича, Партига беш марта зўрлаш ва бир марта жинсий зўравонлик қилиш бўйича айбловлар қўйилган.
2022 йил июл ойида Англиядаги юқори даражадаги клуб футболчисига нисбатан зўрлаш айблови бўйича хабарлар тарқалган эди. Бироқ айнан ҳозир шу футболчининг исми ошкор қилинди. Англия футбол жамоатчилиги “Арсенал”ни Парти оғир айбловларга қарамай майдонга тушгани учун танқид қилмоқда.
Шу билан бирга, “Манчестер Сити” футболчиси Ферлан Менди мисоли мавжуд, у ҳам шунга ўхшаш айбловлар туфайли жамоадан четлатилган, аммо кейинчалик барча айбловлар бекор қилинган эди. Томас Парти 5 август куни судга чақирилади.
Ушбу вазият футбол оламида катта эътибор ва баҳсларга сабаб бўлмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар