
Хитой футболида кутилмаган можаро ва тартиббузарлик катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Профессионал лига мутасаддилари "Чанчунь Сиду" клубини интизомий қоидабузарлик учун 30 000 юань (тақрибан 4 100 доллар) миқдорида жаримага тортди, деб хабар берди ташкилотнинг матбуот хизмати.
Ҳодиса 28 июнь куни бўлиб ўтган "Чанчунь Сиду" — "Шаньси Чундэ Жунхай" учрашуви арафасида юз берди. Расмий маълумотларга кўра, "Чанчунь Сиду" ходимлари меҳмон жамоанинг кийиниш хонасига феодал даврга оид турли хурофотли буюмлар ва сариқ қоғозда "Шаньси Чундэ Жунхай" жамоасига мағлубият битилган" деб ёзилган ёзувлар жойлаштирган. Меҳмонлар футболчилари бу ҳолатни ўйин олдидан сезиб қолган ва жамоа раҳбарияти шошилинч равишда бу ҳақда лигага мурожаат қилган.
Футбол лигаси ушбу тартиббузарликни жиддий қабул қилди ва "Чанчунь Сиду"га қатъий огоҳлантириш билан бирга молиявий жазо тайинлади. Расмий баёнотда таъкидланишича, спортда хурофот ва психологик босимга йўл қўйиб бўлмайди, ҳар бир жамоа майдонда фақат ҳақиқий маҳорат ва руҳий бардош билан курашиши лозим.
Айтиш жоиз, айнан ушбу баҳсда "Чанчунь Сиду" ўз майдонида рақибни 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Лекин футбол оламида ушбу воқеа натижадан кўра кўпроқ муҳокамага айланди — жамоалар орасида спорт этикаси ва маданияти масалалари яна кун тартибига чиқди.
Экспертлар ва мухлислар бу каби ҳолатлар футбол ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидламоқда. Лига раҳбарияти эса бундан кейин ҳам барча жамоалардан қоидаларга амал қилиш ва спорт принципларига содиқ бўлишни талаб қилади.
Шу тариқа, "Чанчунь Сиду" жанжалли воқеа орқали футболда ўйиндан ташқари фаолият ҳам жавобгарлик талаб этишини эслатди. Янги мавсумда эса футболчилар ва клублар спорт этикасига янада жиддий ёндашиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар