date

Коул Палмер “Палмейрас” устидан қозонилган ғалаба ва янги юлдуз ҳақида гапирди

Коул Палмер “Палмейрас” устидан қозонилган ғалаба ва янги юлдуз ҳақида гапирди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг навбатдаги чорак финал баҳси яна бир тарихий ғалабани олиб келди — бугун тонгда Лондоннинг “Челси” клуби Бразилиянинг “Палмейрас” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Курашларга бой кечган ўйинда, айниқса, “аристократлар” етакчиси Коул Палмернинг иштироки мухлислар эътиборини тортди.

Палмер учрашувдан сўнг ўз голи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди: “Биз шунга ўхшаш вазиятларни машғулотларда анча кўп такрорлаймиз. Бўш ҳудудни кўрганимда шу томонга югурдим ва ниҳоят, гол урдим. Танаффусда эса бош мураббийимиз бизга хотиржам бўлиб, бир-биримизга тўп узатишда давом этишни тавсия қилди”.

Шунингдек, Палмер "Челси" жамоасига яқинда қўшилган “Палмейрас” жамоаси ҳужумчиси Эставао ҳақида ҳам фикр билдирди. “Унинг даражаси баланд экани аён. У сафимизга келганидан хурсандмиз”, — деди англиялик ярим ҳимоячи.

Маълумот учун, “Челси” жамоаси 2024 йилда Эставаони Бразилия клубидан бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 61 миллион евро эвазига харид қилган эди. Гарчи 18 ёшли ҳужумчининг “Челси” билан шартномаси расман 1 июлдан кучга кирса-да, клублар мусобақа олдидан унинг ҳозирча ўз жамоасида ўйнашини келишиб олган.

Бундай драматик ўйин ва янги юлдузларнинг келиши клуб мухлислари учун қувонч ва умид бағишлашда давом этмоқда. Янги финал учун кураш эса ҳали олдинда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Коул Палмер “Палмейрас” устидан қозонилган ғалаба ва янги юлдуз ҳақида гапирди