
Самарқанд футболи яна бир катта тўқнашув арафасида. Бугун, Суперлиганинг 15-тур доирасидаги "Динамо" — "Насаф" учрашуви кўпчиликнинг эътибор марказида. Икки жамоа ўртасидаги анъанавий рақобат ва тарихий устунлик бу беллашувни янада қизиқарли қилиб кўрсатмоқда.
Мухлислар учун қизиқ факт: "Динамо" ва "Насаф" ушбу вақтгача миллий чемпионатда 44 марта майдонда тўқнаш келган. Ушбу учрашувлар тарихини таҳлил қилар эканмиз, устунлик мутлақо "Насаф" томонида экани яққол кўзга ташланади. "Аждарлар" 23 маротаба ғалаба қозонган бўлса, "Динамо" мухлислари фақат 8 бор ғалабадан баҳра олишган. 13 беллашув дуранг билан якунланган.
Ана шундай катта тарихга эга бўлган дуэлнинг яна бир диққатга сазовор жиҳати — Самарқанддаги учрашувлар натижалари. Мезбонлар ўз уйида ўтказилган 22 беллашувдан атиги 5 тасида ютуққа эришишган. Шу билан бирга, "Насаф" Самарқандда 8 бор ғалаба қозонган ва 9 марта жамоалар бир очкодан бўлишиб олган. Бу рақамлар "аждарлар"нинг устунлигини янада мустаҳкамлайди.
Футбол муҳлисларини энг кўп қизиқтирган саволлардан бири — "Динамо" охирги марта ўз уйида қачон ғалаба қозонган? Бу саволга жавоб 2008 йилга бориб тақалади. Ўшанда самарқандликлар "Насаф"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишган ва шундан бери яна шундай тўлиқ устунликни қайд этишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Бугунги учрашув 20:00 да Самарқанддаги "Динамо" стадионида старт олади. Жамоаларнинг бу мавсумдаги мақсадлари ва ички муҳити уларнинг навбатдаги ўйинида қайси томон устун келишига таъсир ўтказиши аниқ. Мухлислар эса, ўз жамоаларига қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюришга ва янги тарих гувоҳи бўлишга тайёр.
Сўнгги йиллардаги натижалар ва рақобат руҳи бу беллашувни нафақат статистика, балки жонли эҳтирослар ва драматик лаҳзалар билан тўлдириши шубҳасиз. Самарқандда бугун катта футбол куни — қайси жамоа янги саҳифа очишини эса стадиондаги кураш ҳал қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар