date

Суперлига. "Насаф" Самарқандда "Динамо" билан жанговар дуранг қайд этди

Суперлига. "Насаф" Самарқандда "Динамо" билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз уйида "Насаф"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Дастлаб учрашувнинг 16-дақиқасида Алибек Давронов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Анваржон Ҳожимирзаев орадаги фарқни йўққа чиқариб, ҳисобни тенглаштирди. Шунингдек, биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида Марко Станоевич пенальтидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 85-дақиқасида эса Акмал Мозговой ҳисобни тенглаштириб, жамоасига 1 очкони тақдим этди.

Ушбу учрашувдан сўнг самарқандликлар очколар сонини 29 тага етказиб олиб, 2-ўринни мустаҳкамлади. "Аждарлар" эса 33 очко тўплаб, "Динамо" билан орадаги 4 очколик фарқни сақлаб қолди.

"Динамо" – "Насаф" 2:2
Голлар
: Анвар Ҳожимирзаев (Санжар Қодирқулов) 26', Марко Станоевич пенальти 45+2' – Жаҳонгир Ўрозов автогол 16', Акмал Мозговой 85'

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Улуғбек Абдуллаев (4.Акбар Абдирасулов, 88), 25.Ойбек Ўрмонжонов (11.Хислат Халилов, 88), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 64, 24.Муҳсин Бозоров, 71)), 88.Марко Станоевич.
Захира: 27.Эден Неманов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 23.Беҳруз Облақулов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдирахматов (92.Умарбек Эшмуродов, 73), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов (9.Жавоҳир Сидиқов, 73), 18.Ҳусайн Норчаев (22.Игорь Голбан, 80), 24.Сардор Баҳромов (17.Суҳроб Нуруллоев, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (33.Баҳодир Халилов, 90+4).
Захира: 1.Олександр Воробей, 55.Диёрбек Абдуназаров, 73.Диёрбек Асомиддинов, 80.Давронбек Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (7), Зафармурод Абдирахматов (45+2), Акмал Мозговой (62), Санжар Қодирқулов (63).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" Самарқандда "Динамо" билан жанговар дуранг қайд этди