date

Кварацхелия "Реал"га қарши ўйин олдидан очиқ гапирди: “Мбаппе билан улар хавфлироқ”

Кварацхелия "Реал"га қарши ўйин олдидан очиқ гапирди: “Мбаппе билан улар хавфлироқ”
ПСЖ клубининг ярқин юлдузи Хвича Кварацхелия жаҳон клублар чемпионати ярим финали олдидан "Реал Мадрид" ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни бўлиб ўтадиган ушбу баҳсда ПСЖ ва "Қироллик клуби" финалга йўлланма учун майдонга тушади.

Кварацхелия интервьюсида "Реал" таркибини юқори баҳолади ва жамоа фақат бир футболчига боғлиқ эмаслигини таъкидлади:
— “Реал” жуда кучли жамоа. Фақат Мбаппе эмас, уларнинг ҳар бир футболчисига ҳурмат билан ёндошиш керак. Биз тўлиқ эътиборимизни шу ўйинга қаратиб, жиддий тайёргарлик кўряпмиз", — деди ПСЖнинг грузиялик ҳужумчиси.

Мбаппе билан боғлиқ саволга жавоб берар экан, Хвича шундай деди:
— “Бу осон савол эмас. Мбаппе – ҳозирги замоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Унинг майдонда бўлиши “Реал”ни янада хавфли жамоага айлантиради.”

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе ўтган баҳсда Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши ўйинда гол киритиб, жаҳон чемпионатидаги ҳисобини очганди. Энди барча эътибор — ПСЖ ва “Реал” ўртасидаги кучли тўқнашувга қаратилган.

Сиз нима деб ўйлайсиз: Мбаппели “Реал”ни тўхтатиш мумкинми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кварацхелия "Реал"га қарши ўйин олдидан очиқ гапирди: “Мбаппе билан улар хавфлироқ”