date

"Навбаҳор" бразилияликлар билан мустаҳкамланадими? Тез орада иккита янги трансфер

"Навбаҳор" бразилияликлар билан мустаҳкамланадими? Тез орада иккита янги трансфер
Ўзбекистон Суперлигасида ёзги трансфер ойнаси қизғин паллага кирди. Айниқса, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби фаол ҳаракатлар билан кўзга ташланмоқда. "Championat.asia" нашрининг ёзишича, “лочинлар” тез орада икки бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Гап марказий ҳимоячи — 28 ёшли Хулио Сезар ҳамда универсал ҳужумкор футболчи — 26 ёшли Деметриус ҳақида кетмоқда. Деметриус ҳужумчи ва вингер сифатида фаолият юритади, бу эса “Навбаҳор”нинг ўйин услубини янада динамик қилишга хизмат қилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Хулио Сезарнинг сўнгги клуби Таиланднинг “Утай Тани” жамоаси бўлиб, у ўтган мавсумда 26 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол муаллифига айланган. Унинг тўғри позиция танлаши ва ҳаводаги курашлардаги муваффақиятлари эътиборга лойиқ.

Деметриус эса Грециянинг “Каллитеа” клубида сўнгги икки йилда 121 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 14 та ассист билан жамоага жиддий ҳисса қўшган. Унинг тезлиги ва дриблинг қобилияти “Навбаҳор” ҳужумларига янги нафас олиб кириши мумкин.

Айни пайтда жамоа легионерлар сони бўйича чегарада турибди. Аммо тез орада ҳимоячи Сергей Карпович жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу эса клубга икки янги легионерни рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Футбол ишқибозлари энди “Навбаҳор”нинг бу янги трансферларидан нималар кутса бўлади, деган саволга жавоб излашмоқда.

Сиз нима деб ўйлайсиз: янги бразилияликлар Наманганда ўзини кўрсата оладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" бразилияликлар билан мустаҳкамланадими? Тез орада иккита янги трансфер