
Жаҳон футболининг энг катта саҳнасидан яна бир тарихий тўқнашув арафасидамиз, деб хабар берди uefa.com. Бугун, 9 июль куни ПСЖ ва “Реал” клублари Жаҳон чемпионати ярим финалида майдонга чиқиб, финал учун сўнгги имконият учун кураш олиб боради. Бу ўйинда интрига, сенсация ва драманинг барчаси бор: Европанинг энг кучли ва тажрибали жамоалари “титуллар дербиси”да учрашади.
Таъкидланишича, бугунги баҳсда кўпчилик ПСЖни кичик фаворит сифатида кўрмоқда. Франция чемпиони сўнгги 10 ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонган, таркибдаги янгиланиш ва динамика жамоага алоҳида куч бағишлаган. “Қироллик клуби” эса ҳалигача мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда: Ҳаби Алонсо қўл остида 5 учрашувда 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этилди.
Ўзаро ўйинлар статистикаси ҳам катта қизиқиш уйғотади: ПСЖ ва “Реал” тарихда 8 марта тўқнаш келган, мадридликлар 4 марта, парижликлар 2 марта ғалаба қозонган, 2 ўйин дуранг билан якунланган. Бу галги тўқнашувда ҳам натижа охирги дақиқаларгача аниқ бўлмаслиги кутиляпти.
Жамоаларда бир қатор асосий футболчилар турли сабабларга кўра майдонга чиқмайди. ПСЖда Пачо, Лукас Эрнандес ва Мукиеле, “Реал”да эса Ҳёйсен, Эндрик, Алаба, Ферлан Менди ва Камавинга катта ўйинни ўтказиб юборади.
Мухлислар эса, икки пойтахт клубининг финал учун қай даражада тайёр экани, қайси клуб бу кечада мухлисларини хурсанд эта олиши ва қайси жамоа катта финални уйидан туриб томоша қилишга мажбур бўлишига оид саволларга жавоб изламоқда. Барча эътибор — бугунги тунга!
Zamin.uz эса, Жаҳон чемпионатидаги энг сўнгги янгиликлар, драматик баҳслар ва футбол юлдузлари ҳақида тезкор ва холис маълумотларни ўқувчиларига етказишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар