
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоев фаолиятидаги навбатдаги босқич остонасида турибди. Ҳозирда эркин агент мақомида бўлган 30 ёшли ҳужумчи бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакат клублари билан музокаралар олиб бормоқда. Унинг келажаги борасидаги қарор мухлислар эътиборида турибди.
Олинган маълумотларга кўра, Турғунбоев айни пайтда Эрон клублари билан жиддий музокаралар олиб бормоқда. Унга шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Қатар чемпионатида иштирок этаётган жамоалардан ҳам расмий таклифлар бўлган. Ушбу лиганинг молиявий шароити, инфратузилмаси ва легионерларга бўлган талаблари юқори даражада эканини ҳисобга олганда, Азиз учун бу таклифлар қизиқарли кўринаётгани табиий.
Шу билан бирга, футболчининг "Пахтакор" жамоасига қайтиши борасидаги эҳтимол ҳам муҳокама қилинмоқда. Бироқ ички манбаларга кўра, унинг клубга қўшилиши эҳтимоли анча пасайиб кетган. Сабаби — Азизда легионер сифатида фаолият юритиш имконияти мавжуд ва у хорижда ўзини яна кўрсатишни истамоқда. Аммо агар хориж билан келишув амалга ошмаса, футболчи яна Тошкентдаги клублардан бирига қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Турғунбоев ўтган мавсум Туркиянинг кучли жамоаларидан бири — “Сивасспор” сафида ҳаракат қилган. У ерда у ўзини яхши томондан кўрсатиб, мухлислар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлганди. Шу боис, унга бўлган қизиқиш табиий равишда ортаётгани кузатилмоқда.
Азиз Турғунбоев учун келгуси клубни танлаш нафақат шахсий фаолияти, балки терма жамоадаги ўрнига ҳам таъсир кўрсатади. У қайси клубда тўп суришини яқин кунларда билиб олишимиз кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар