
Европа ва жаҳон футбол оламида ҳозирги кунда энг кўп муҳокама қилинаётган жамоалардан бири – Парижнинг ПСЖ клубидир. Жамоа охирги ойларда эришган натижалари билан нафақат мухлислар, балки мутахассислар орасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Россиялик собиқ футболчи, машҳур ярим ҳимоячи Александр Мостовой ҳам ПСЖнинг ҳайратомуз юриши ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига қараганда, парижликлар бутунлай бошқа даражадаги ўйин намойиш этмоқда ва бу ҳолатни тушуниш ҳам осон эмас.
— Мен ПСЖда нима бўлаётганини тушунмаяпман. Улар Чемпионлар лигасини ютиб, финалда “Интер”ни йўқ қилди. Кейин эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, ҳар бир рақибини бирин-кетин мағлуб этяпти. Парижликлар шунчалик кучлими? Улар “Реал” дарвозасига 4 та тўп киритишди! Бу жуда таъсирли натижа. Ҳа, менга “Челси”нинг ҳам ўйинлари ёқади – уларда янги таркиб ва янги руҳ бор, — деди Мостовой.
Ҳақиқатан ҳам, ПСЖнинг сўнгги даврдаги натижалари диққатга сазовор. Чемпионлар лигасида ғолиблик, кейин эса клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги жадал ҳаракатлар ва юқори темпдаги ўйинлар жамоани фаворитлар қаторига олиб чиқди. Жамоа ўйин услубидаги ўзгаришлар, кучли трансфер сиёсати ва менталитетдаги ўсиш натижа бермоқда.
Энг қизиғи, ушбу икки жамоа – “Челси” ва ПСЖ клублари финалда тўқнаш келади. Ушбу беллашув 13 июль тунда бўлиб ўтади ва футбол олами бу тўқнашувни сабрсизлик билан кутмоқда. Парижликлар ўз юришларини давом эттирадими ёки англияликлар шовқинли сюрприз тайёрлаганми — бу саволларга финал жавоб беради.
Мостовойнинг фикрлари орқали кўринишича, ПСЖнинг ҳозирги ҳолати ҳатто тажрибали экспертларни ҳам лол қолдирмоқда. Бу эса жамоанинг жаҳон футболидаги нуфузи ва таъсирини янада оширмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар