
«Барселона» Лондоннинг «Челси» жамоасининг ҳужумчиси Николос Жексонни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб Euro-football.ru хабар берди.
Caught Offside манбасининг маълумотларига кўра, каталонияликлар 36 ёшли Роберт Левандовскининг ўрнига янги ҳужумчи излашмоқда. «Челси» эса Жексонни сотиш ниятида, бироқ «Барселона» футболчини ижарага олиш вариантларини муҳокама қилмоқда.
Жексон ўтган мавсумда «Челси» сафида 37 та ўйинда иштирок этиб, жами 19 та гол ва голли пас амалга оширган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор баҳоси 50 миллион еврони ташкил қилади.
Футболчининг «Челси» билан шартномаси 2033 йилгача амал қилади. «Барселона» ҳужум чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида у билан қизиқмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар