
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековнинг фаолиятида янги саҳифа очилди. 29 ёшли тажрибали футболчи эндиликда Эроннинг кучли жамоаларидан бири – “Тракторсози” сафида тўп суради. Бу ҳақда футбол оламидаги ишончли манбалардан бири — totalfut_plus нашри хабар тарқатди.
Маълумот учун, “Тракторсози” жамоаси ҳозирда Эрон Про Лигаси чемпионлик мақомини қўлга киритган. Ушбу клубда фаолият олиб бориш Ҳамробеков учун янги имконият ва катта тажриба мактабидир.
Жорий мавсумда Одил Ҳамробеков “Бунёдкор” сафида Суперлиганинг 15 та баҳсида майдонга тушди ва 1 та аниқ голли узатма билан жамоасига ёрдам кўрсатди. Унинг “қалдирғочлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган бўлса-да, икки томон келишуви асосида футболчи легионер сифатида ўз омадини синовдан ўтказишни маъқул кўрди.
Ҳамробековнинг Эрон чемпионатида ўйнаши нафақат унинг шахсий ривожи, балки терма жамоамиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки у хорижда тўп суриш орқали халқаро тажриба тўплаб, янада пишиб етилади.
Мухлислар эса энди “Тракторсози” жамоаси учрашувларини янада қизиқиш билан кузатишлари аниқ. Одил Ҳамробековга янги клубида омад тилаймиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар