date

Жаҳон чемпионатида энг кўп пул ишлаган клублар рўйхати эълон қилинди

Жаҳон чемпионатида энг кўп пул ишлаган клублар рўйхати эълон қилинди
АҚШда ўтказилган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нафaқат футболчиларнинг маҳорати, балки клубларнинг молиявий “ҳарбий тайёргарлиги”ни ҳам намоён этди. Турнирнинг асосий ғолиби сифатида Лондоннинг “Челси” клуби нафақат кубокни, балки энг катта пул мукофотини ҳам қўлга киритди.

Финалда француз гиганти ПСЖни 3:0 ҳисобида мағлуб этган “аристократлар” турнир натижасида умумий 114,6 миллион долларлик даромадга эга бўлди. Бу кўрсаткич билан “Челси” нафақат спортда, балки бизнесда ҳам чемпионга айланди.

Иккинчи ўрин эгалари — ПСЖ ҳам катта маблағ билан қониқди: уларнинг умумий даромади 106,9 миллион долларга етди. “Реал Мадрид” эса бу борада 82,5 миллион доллар билан кучли учликни якунлади.

Қуйида турнирда энг кўп пул ишлаган 20 клуб рўйхати билан танишинг:

1. Челси – $114,6 млн
2. ПСЖ – $106,9 млн
3. Реал Мадрид – $82,5 млн
4. Флуминенсе – $60,8 млн
5. Бавария Мюнхен – $58,2 млн
6. Боруссия Дортмунд – $52,3 млн
7. Манчестер Сити – $51,7 млн
8. Палмейрас – $39,8 млн
9. Интер Милан – $36,8 млн
10. Ал-Ҳилол – $34,2 млн
11. Бенфика – $32,2 млн
12. Фламенго – $27,7 млн
13. Ботафого – $26,7 млн
14. Ювентус – $26,6 млн
15. Порту – $24 млн
16. Атлетико Мадрид – $21,4 млн
17. Интер Майами – $21 млн
18. Монтеррей – $21 млн
19. Ривер Плейт – $18,2 млн
20. Бока Хуниорс – $17,2 млн

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада жаҳоннинг турли бурчакларидан 6 конфедерацияга мансуб жами 32 та клуб иштирок этган. Уларнинг аксарияти учун бу турнир фақат спорт синови эмас, балки молиявий имкониятларини кенгайтиришдаги муҳим восита бўлди.

Жаҳон чемпионатидаги муваффақият нафақат медаллар, балки миллиард долларлик трансферларга таъсир кўрсатадиган салоҳият ва обрў эканини яна бир бор исботлади. Шу боисдан ҳам, бугунги кунда майдондаги ғалаба билан бир қаторда ҳисоб-китоблар ҳам жиддий аҳамият касб этмоқда.

Турнир якунланди, аммо унинг иқтисодий таҳлиллари ва футбол бозорига таъсири ҳали-ҳануз футбол жамоатчилигининг эътибор марказида қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатида энг кўп пул ишлаган клублар рўйхати эълон қилинди