date

Модрич нега “Милан”ни танлаганини ошкор қилди

Модрич нега “Милан”ни танлаганини ошкор қилди
39 ёшни қарши олган хорватиялик маэстро Лука Модрич нима учун фаолиятини “Милан” жамоасида давом эттиришга қарор қилганини маълум қилди.

"Европада қолиш ва яна бир неча мавсум юқори даражада тўп суриш ниятим бор эди. Рўйхатда бошқа таклифлар ҳам бор эди, бироқ айнан "Милан" таклифи келганида ҳаммасини англадим – бу мен кутаётган имконият экан. Улар Хорватияга келиб, ўз лойиҳаларини, режаларини тақдим этишди. Бу эътибор мени жуда таъсирлантирди. "Милан" каби клубга қўшилиш — ҳар қандай футболчи учун шараф. Уларнинг тарихий йўли, Европа майдонларидаги ўрни бу қароримни осонлаштирди", — дея таъкидлади Модрич клуб матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич 13 йил давомида “Реал Мадрид” сафида тўп суриб, клуб тарихидаги энг кўп соврин ютиб олган футболчига айланганди. Энди у “россонерилар” сафида ўзининг бой тажрибаси билан янги саҳифа очиш арафасида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Модрич нега “Милан”ни танлаганини ошкор қилди