date

Ламин Ямал энди Мессининг собиқ рақамида ўйнайди

Ламин Ямал энди Мессининг собиқ рақамида ўйнайди
Вингер Ламин Ямал ўйин рақамини ўзгартирди, деб Euro-football.ru хабар берди.

Кутилаётгандек, иқтидорли футболчи "Барселона" жамоасида энди 10-рақам остида майдонга тушади. Бу ҳақда Ямалнинг шартномасини янгилаш маросими давомида эълон қилинди.

Аввалроқ Ямал "Барселона" сафида 19-рақам билан ўйнаган эди. Ундан олдин 10-рақамда Лионель Месси, Роналдиньо, Ривалдо каби юлдузлар тўп сурган.

Ямалдан олдин бу рақам Ансу Фатига тегишли бўлган, у яқинда "Монако" клубига ўтди. Ламин Ямал ўтган ҳафта охирида 18 ёшни қаршилади.

У "Барселона" асосий жамоаси сафида 106 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 34 та голга пас берган. Ҳозирда Ямал жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланиб, ундан катта умидлар кутилмоқда.

Унинг рақам алмаштириши жамоа тарихида янги давр бошланганидан далолат беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал энди Мессининг собиқ рақамида ўйнайди