
Мадриднинг машҳур “Реал” клуби ушбу ёзда жамоа сафида катта ўзгаришлар амалга оширишга бел боғлади. Яқинда клуб бошқаруви австриялик тажрибали ҳимоячи Давид Алаба билан хайрлашиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу қарор асосида молиявий интизомни сақлаш ва маош фондидаги босимни камайтириш мақсади ётади.
Манбаларга кўра, мадридликлар захираларни бўшатиб, янги трансферлар учун имконият яратишни ўйламоқда. Аммо футболчининг ўзи клубдан кетишга шошилмаяпти. Алаба “Реал” билан 2026 йил 30 июнгача амал қиладиган шартномани тўлиқ бажариб, келаси ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига энг яхши спорт формасида етиб боришни режалаштирмоқда. Унинг фикрича, Мадрид — унинг орзу қилган клуби ва бу ерда яна юқори марраларни эгаллашни истайди.
Бироқ бу қарорга унинг соғлиги ва тикланиш жараёни ҳал қилувчи таъсир ўтказади. Чунки яқинда, июнь охирида, чап оёқ орқа мушакдаги жароҳат уни бир ойгача майдондан четда қолдириши мумкинлигини билдирди. Бундан ташқари, Алаба сўнгги икки йилда бир неча жиддий жароҳатларни бошидан кечирди. 2023 йил декабридан 2025 йил январигача у тиззасидаги боғлам шикасти туфайли тикланишга мажбур бўлди, 2024 йилда эса ён мушак ва мениск жароҳати унга яна ўйинларни қолдиришга мажбур қилди. Шу туфайли, ўтган мавсумда Алаба атиги 14 учрашувда майдонга тушди.
Давид Алаба ҳозирда Европадаги энг юқори маош олувчи ҳимоячилардан бири — ҳафтасига 415 минг евро, ойига 1,88 миллион евро ва йиллик солиқлардан аввал 22,6 миллион евро маош тўланади. “Реал”да бу кўрсаткич бўйича ундан фақат Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор юқорида туришади.
Клуб раҳбариятининг фикрича, Алабанинг трансфери Мадрид жамоасига молиявий эркинлик беради ва ёш футболчилар учун янги имкониятлар эшигини очади. Шу билан бирга, Алаба “Реал”даги фаолиятини янада ёрқинроқ хотиралар билан якунлашга интилаяпти.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Давид Алаба ва “Реал” ўртасидаги муносабатлар ёзда янги босқичга кўчиши мумкин. Барча эътибор унинг тикланиш жараёни ва клубнинг молиявий сиёсатига қаратилган. Янги мавсум олдидан мадридликларни қандай қарор кутаётгани мухлислар учун катта қизиқиш уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар