
Англиянинг машҳур “Вулверхэмптон” клуби ўз тарихида муҳим саҳифа очди: жамоа Диогу Жотани клуб шараф залига киритди, деб хабар берди wolves.co.uk. Бу қарор унинг “Вулвс” сафидаги ажойиб фаолияти, инсонпарварлиги ва ҳаётдан кутилмаган ҳолда узилиши бутун футбол дунёсига таъсир этгани эътиборга олинган ҳолда якдиллик билан қабул қилинди.
Клуб раҳбарияти таъкидлашича, шараф залига киритилиш одатда узоқ муҳокамалардан сўнг ҳал қилинишига қарамай, бу гал барча мутасаддилар бир овоздан қарорга келди. “Бу жуда таъсирли ва эҳтиромга сазовор қадам бўлди. Диогу нафақат майдонда ёрқин ўйин кўрсатган футболчи, балки жамоа ичида ҳам самимий, камтар ва фидокор инсон сифатида эътироф этилган эди. Унинг йўқлиги барчамиз учун оғир бўлади. У қолдирган мерос клуб тарихидан мустаҳкам ўрин эгаллайди”, — деди клубнинг футбол операциялари ва маъмурият бўйича директори Мэтт Уайлд.
Диогу Жота 2017–2020 йиллар давомида “Вулверхэмптон” таркибида тўп суриб, ўзининг голлари, aссист ва фидойилиги билан мухлислар қалбидан алоҳида жой эгаллаган. Унинг жамоа тарихида қолдирган мероси ва таъсири клуб шараф залига киритилишга асосий сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Вулверхэмптон” шараф зали 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, унда шу вақтгача 38 нафар футболчи ўрин олган. Жота эса ушбу таниқли рўйхатга қўшилган энг сўнгги ва энг муносиб номлардан бири бўлди.
Клуб ва мухлислар бу қарорни ҳурмат ва миннатдорлик билан қарши олди. Жота қолдирган из ва ёрқин хотиралар “Вулверхэмптон” тарихида абадий сақланиши шубҳасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар