date

Луис Энрике 3 юлдузни четлатди: ПСЖда ҳайратланарли қарор...

Луис Энрике 3 юлдузни четлатди: ПСЖда ҳайратланарли қарор...
Франциянинг машҳур клуби “Пари Сен-Жермен” жорий ёзда яна бир ғалати қарор билан футбол оламининг эътиборини тортди. Жамоа бош мураббийи Луис Энрике ижарадан қайтган ва анча таниқли бўлган футболчилар — испаниялик Марко Асенсио, Карлос Солер ҳамда словакиялик марказий ҳимоячи Милан Шкриньярни асосий таркиб машғулотларидан четлатишга қарор қилди, деб ёзади Ok Diario.

Маълумотларга кўра, мураббий мазкур футболчиларни келаси мавсум режаларидан бутунлай чиқариб ташлаган. Шу сабабли, уларни шахсан ўзи бошқарувидаги асосий таркиб билан эмас, захира жамоаси машғулотларига йўллади. Энрикенинг бу қарори нафақат футболчиларни, балки мутахассисларни ҳам ҳайратда қолдирди.

Айни пайтда Асенсио, Солер ва Шкриньяр каби номдор футболчилар захира жамоа билан шуғулланмоқда. Бу машғулотларда юклама анча енгил бўлади ва шикастланиш хавфи камаяди. Чунки бу футболчиларнинг трансфери кутилаяпти ва клуб уларни имконият борича яхшигина нархда сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, Карлос Солерга Испаниянинг “Вильярреал” клуби жиддий қизиқиш билдирган. Марко Асенсио ва Милан Шкриньяр эса Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби диққат марказида турибди. “Фенербаҳче” раҳбарияти икки футболчига иш таклиф этган ва музокаралар олиб борилаётгани айтилмоқда.

Бу футболчилар ўз вақтида ПСЖда юқори даражадаги ўйин намойиш этиши кутилганди. Аммо уларнинг формага кириши ёки жамоага мослашиши режаларга тўғри келмади. Энди эса уларнинг Париждаги фаолияти якун топиши арафасида турибди.

Шу тариқа, “Пари Сен-Жермен” янги мавсум арафасида таркибда жиддий ўзгаришлар амалга оширмоқда. Луис Энрике ўзининг шахсий стратегияси асосида жамоа қурмоқчи. Бу эса баъзи юлдузлар учун клуб эшиклари ёпилаётганини англатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике 3 юлдузни четлатди: ПСЖда ҳайратланарли қарор...