
Япониянинг Rakuten компанияси Испаниянинг «Барселона» футбол клубининг янги титул ҳомийсига айлангани ҳақида хабар берилганди. Томонлар 2017/18 йилги мавсумдан кучга кирадиган қйимати 240 миллион долларга тенг 4 йиллик шартнома имзолади.
Испаниянинг Sport.es нашри «Барселона» формаларининг янги титул ҳомийси логотипи туширилган суратини эълон қилди. Nike компанияси томонидан тайёрланадиган формалар қуйидаги кўринишда бўлиши кутилмоқда.
Асосий форма одатдаги кўк-анор рангларда, аммо чиқизлар бироз ингинча ва аввалгига нисбатан кўпроқ бўлади. Захира форманинг ранги оч кўк бўлади. Учинчи форма тўқ қизил тусга киради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар